Ўзбекистонда қизлар учун «Бибихоним» мактаблари ташкил қилинади

Ўзбекистонда қизларни ҳаётга тайёрловчи алоҳида мактаблар ташкил қилинади. Бу ҳақда «Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси» йиғилишига таяниб Uznews хабар қилди.

Фото: ma’rifat.uz

Хабарга кўра, қизларни эрта турмушга бериш ва қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи тингланган.

Қайд этилишича, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг директори Нодира Эгамбердиева институт томонидан эрта никоҳга ундовчи омиллар сабаблари ўрганилаётгани ва тегишли қарор асосида тез орада «Бибихоним» мактаблари тузилишини маълум қилган.

«Буни концептуал асосларини ишлаб чиқяпмиз. Бу мактабларда ўсмир ёшидаги қизларни ҳаётга тайёрлаш, уларда етакчилик сифатларини тайёрлаш. Турли ечим ва қарорлар қабул қилишда «Бибихоним» мактабида шу қизлар ўқитилади. 5-6 йўналишда, асосан», — деди Нодира Эгамбердиева.

Янгиликлар