Фарғонада сирли расм ва видео учун 1 500 АҚШ доллари талаб қилган фуқаролар ушланди
Фарғона вилоятида 23 ёш фуқаро қиздан сирли расм ва видеолар учун 1 500 АҚШ доллари талаб қилган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
20 февраль куни Фарғона шаҳарида 23 ёшли М.Ф. таниши З.Қ. сир сақлаши керак бўлган расм ва видеотасвирларни турмуш ўртоғига кўрсатмаслик эвазига М.Ф.дан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Қайд этилишича, ҳолат Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан ўрганилган ва тезкор-тадбир давомида, фуқаро З.Қ. ва М.И. 1 минг 500 АҚШ доллар пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими фуқаро З.Қ. ва М.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.