Избоскан туманининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди
Андижон вилояти Избоскан туманининг собиқ ҳокими Серобидин Исмоилов ҳибсга олинди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти прокурори ўринбосари Избоскан туманининг собиқ ҳокими Исмоилов Серобидинни Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиб, судга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этган.
ЖИБ Андижон шаҳар судида мазкур илтимоснома тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган ва илтимоснома қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С.И.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва қамоққа олиниши ҳамда тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.