Тошкентда фуқаро қалбаки АҚШ долларларини сотаётгани аниқланди

Миробод туманида қалбаки АҚШ долларларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти маълум қилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Хабарга кўра, фуқаро О.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.га 50 АҚШ доллари купюрадаги 16 дона қалбаки 800 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида О.С.нинг ёнидан яна 7 дона қалбаки 50 купюрадаги 350 АҚШ доллари борлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Миробод туман бўлимлари томонидан аниқланган ва ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар