Талабаларга Президент совғаси сифати 4,5 млрд сўм ва яна катта имкониятлар
Бутун Ўзбекистон бўйлаб талабалар ўртасида ўтказилган Интеллектуал олимпиадасида умумжамоа ҳисобида юқори ўринларни қўлган киритган жамаоларга Президент совғаси сифатида жами 4,5 млрд сўм пул мукофоти тақдирланди.
- 1-ўрин – University of science and technology жамоасига 2 млрд сўм;
- 2-ўрин – Ўзбекистон Миллий университети жамоасига 1,5 млрд сўм;
- 3-ўрин — Наманган давлат университети 1 млрд сўм берилди.
Президент қарорига асосан Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлган талабалар чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юборилади.
Шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олади.