Мамлакатлар озиқ-овқат хавфсизлиги эмас, қурол-яроққа кўпроқ эътибор қаратмоқда — БМТ бош котиби
БМТ бош котиби Антонио Гутерриш жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ўз маблағларини озиқ-овқат хавфсизлигига эмас, қурол-аслаҳа сотиб олиш ва ишлаб чиқишга кўпроқ сарфлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтириб ўтди.

«Давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгаришлари билан курашиш ва барқарор тараққиёт учун ажратилган бюджетдан тежаб, катта суммаларни қурол-яроққа сарфлаётганини кузатиш жуда таҳликали», – деди у.
Гутерриш ҳамжамиятдан «яшаш учун яроқли барқарор келажак» қуриш бўйича зарур чораларни кўришни сўради.
«Биз очлик, иқлимий тарьибсизлик ва зиддиятлар орасидаги даҳшатли боғлиқликни парчалаб, уларнинг халқаро оламга ва хавфсизликка етказаётган хавф-хатарини тўхтатишимиз мумкин. Келинг, ушбу мақсадни ҳаётга татбиқ этиш учун кучимизни бирлаштирамиз ҳамда очлик ва уруш даҳшатларидан холи, яшаш учун яроқли барқарор келажакни қурамиз», – таъкидлади у.




