Токиода боксчи Баҳодир Жалолов ҳақида фильм суратга олинмоқда, унинг ролини Улуғбек Қодиров ўйнайди

Фильм премьераси кейинги йилга режалаштирилган.

Интернетда оғир вазн тоифасидаги ўзбек боксчиси Баҳодир Жалоловга бағишланган фильм тизери «вируслашди».

Таъкидлашларича, фильмда режиссёрлар спортчининг 2020-йил Токио Олимпиада ўйинларида қўлга киритган ғалабаси ҳақида сўзлаб беришади. Маълумки, лойиҳа «Енгилмас. Токиога йўл» дея ном олган.

Сценарий муаллифлари: Серьгей Кузьминых, Нурилло Нарзуллаев ва Султонбек Аббосов, постановкачи режиссёр: Акром Исоқов. Боксчи ролини афсонавий киноактёр Улуғбек Қодиров ўйнагани томошабинлар учун ёқимли янгиликка айланди.

Янгиликлар