Урганчдан Истанбулга мунтазам қатновлар тикланди

«Uzbekistan Airways» AЖ 4 июлдан бошлаб Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда милиий авиакомпания ахборот хизмати берди.

Фото: xs.uz

Қайд этилишича, парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.

Урганч – Истанбул йўналишида авиачипта 2 935 000 сўмдан бошланади. Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланади.

Янгиликлар