«Wаy II» — ёшлар келажаги учун сармоя
«Wаy II» компанияси ёшларни қўллаб-қувватлаш ва билим олишга бўлган қизиқишларини оширишмоқда.
Шунингдек, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини янада кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида «ОНА» жамғармаси жамоаси билан ҳамкорликда Пискент шаҳридаги 1-умумтаълим мактабига интерактив доскаларни топширди.
Замонавий билимларни эгаллашда электрон воситалар, компьютерларнинг аҳамияти катта. Айниқса, бугунги замон ўқувчиларига интерактив электрон доскалардан фойдаланиш орқали мавзуларни тушунтириш таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу кун ҳудуддаги таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш йўлида муҳим босқичга айланди.
Мактаб ўқитувчилари билан учрашувда жамғарманинг ғоялари ва мақсадлари ҳақида сўз юритилди шунингдек, ҳар ир амалга оширилаётган лойиҳа барча болалар учун ёруғ келажакка қадам эканлигини таъкидлади.
Учрашув давомида ўқувчилар жамоа аъзоларини мактаб ва синф хоналари билан таништирди. Шу билан бирга жамоа таълим олишни янада қизиқарли ва қулай қиладиган янги ташаббуслар учун ғояларни ишлаб чиқди.
«Wаy II» компанияси ҳар доим ёшларнинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Ушбу доскалар ўқувчилар ва ўқитувчилар учун янги билимлар, кашфиётлар ва имкониятлар рамзи бўлсин!