WhatsApp’да янги функция ишга туширилди

WhatsApp мессенжери фойдаланувчиларга тингланганидан сўнг суҳбатдан ўчириб ташланадиган овозли хабарларни юбориш имконини берувчи функцияни ишга туширди.

«Бугун биз мамнуният билан эълон қиламизки, энди сиз тинглаганингиздан кейин автоматик ўчиб кетадиган овозли хабарларни юборишингиз мумкин», дейилади Meta веб-сайтидаги эслатмада.

Қайд этилишича, бир марталик ўқиш функциясига эга овозли хабарлар «бир марталик» белгиси билан белгиланади ва фақат бир марта ўқилиши мумкин.

Функция кеча, 7 декабрь куни ишга туширилди.

Янгиликлар