III Тошкент Халқаро марафони бўлиб ўтди
28 март куни пойтахтда анъанавий III Тошкент Халқаро марафони ўтказилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, мусобақада иштирокчилар марафон (42,195 км), ярим марафон (21,0975 км), экиден (5 км+10 км+5 км+10 км+5 км+7,195 км) ҳамда 3 км масофага ўтказилган пойгаларда қатнашган.
Таъкидланишича, марафонда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия ҳамда вилоятлардан жами 76 нафар профессионал ва ҳаваскор спортчи қатнашган ва ярим марафон баҳсларда иштирокчилар сони 529 нафарни ташкил қилган.
Бундан ташқари, илк бора ташкил этилган экиден баҳсларида турли вазирлик, идоралар, корхона-ташкилотлар ҳамда дипломатик ваколатхоналардан жами 64 та жамоа қатнашди.
Қайд этилишича, марафоннинг умумий иштирокчилари сони 1 800 нафарга етган ва бу Тошкент Халқаро марафони тарихида рекорд кўрсаткич бўлди.
Шунингдек, мусобақада жисмоний имконияти чекланганлар ҳам фаол иштирок этди.