Ўзбекистонда апрель ойидан бошлаб камералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари белгиланади
1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда фото ва видео автоматлаштирилган тизимларида қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлик учун жарима баллари белгилана бошлайди.

Мазкур янгилик йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш ва йўлларда ўлим ҳолатларини камайтиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, жарима баллари ҳисоблаш тизими ўтган йилнинг июн ойида ишга туширилган эди. Ҳозирда баллар фақат йўл ҳаракати полицияси ходимлари томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун берилади.





