Тошкентда 20 ёшли қизнинг «одам савдоси» қурбони бўлишининг олди олинди

Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли қиз одам савдоси қурбонига айланишидан қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Аниқлик киритилишича, Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро ўзининг 20 ёшли қиз танишини алдаб, унга Дубай шаҳридан яхши даромадли иш топиб беришини айтган. Маълум бўлишича, йигит аслида ёш қизни «фоҳишалик» учун жўнатаётган бўлиб, ушбу иши учун Дубай шаҳрида яшовчи аёлдан 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.

Ҳозирда айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар