«Корзинка» тармоғи жаримага тортилган «Энг паст нархлар» рекламасини ҳануз олиб ташламади
«Корзинка» супермаркетлар тармоғи (ЧП ООО Anglesey Food) ўз филиалларида маҳсулот ва товарларни «энг арзон нархлар» рекламаси остида сотишни давом эттирмоқда, гарчи ушбу акцияда «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузиш ҳолатлари аниқланган бўлса ҳам.

Фото: Repost.uz / 17.08.2024 / Садык Азимов Филиали
Жорий йилнинг 15 июлида, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси нотўғри реклама сабабли «Корзинка»га қарши иш очган эди.
«Энг паст нархлар» деб эълон қилинган алоҳида товарлар нархлари аслида бошқа супермаркет ва бозорлардаги шунга ўхшаш товарлар нархидан фарқ қилмаслиги аниқланган. Шу туфайли, бу реклама истеъмолчиларни чалғитувчи деб ҳисобланиши мумкин, — деб маълум қилган эди қўмита.
Шундан сўнг, 17 июль куни компания «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддаси 1-қисми ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддаси 1-қисмини бузганликда айбдор деб топилган.
Натижада, cупермаркетлар тармоғига молиявий жарима солинган ва реклама қонунчилигининг аниқланган бузилишларини мажбурий бартараф этиш учун бир ой муддат берилган эди.
Бунга жавобан, компания бош директори Руд Педерсен 2024 йил май ойида ишга туширилган «Энг паст кундалик нархлар» дастури вақтинчалик акция эмас, балки компания учун янги нарх стратегияси эканлигини оммага маълум қилган эди.

Фото: Repost.uz / 17.08.2024 / Садык Азимов Филиали
Аммо Рақобат қўмитасининг расмий талабидан бир ой ўтиб, 17 август куни «Энг арзон нархлар» пештахтаси остида солинган маҳсулотлар ҳали ҳам мавжуд эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Repost.uz нашри, тармоғда ҳануз олиб ташланмаган реклама фотосуратларига таяниб ҳабар беради.

Фото: Repost.uz / 17.08.2024 / Сайрам кўчасидаги Филиал
Бундан ташқари, акция турли блоггерлар ва Telegram-каналлари, шунингдек, компаниянинг расмий ресурсларида фаол реклама қилинмоқда.

Шу билан бирга, бозордаги баъзи товарларнинг нархлари «Korzinka»га қараганда арзонроқ, — дея малумот берган эди Repost.uz нашри нарҳларни таққослаб.




