«Унинг ҳаёти мени қизиқтирмайди» — Райҳон Ғаниева нега Муниса Ризаеванинг тўйида иштирок этмаганини тушунтирди

Райҳон Ғаниева хонанда билан муносабатлари тўғрисида вазминлик билан очиқ-ойдин сўз юритди.

Яқинда ўзбек хонандаси Райҳон Ғаниева кичик интервью берди ва мухлисларни қизиқтирган бир қанча мавзуларда суҳбатлашди.

Ижодкорнинг мухлисларини ҳайратга солган мавзулардан бири унинг Муниса Ризаева билан муносабатлари борасидаги саволларга очиқ-ойдин жавоб бергани бўлди.

Ижрочига савол беришди: «Нега Муниса Ризаеванинг тўйида иштирок этмадингиз?»

«Мен тўйда иштирок этмадим, чунки мени таклиф қилишмади. Таклиф қилишган тақдирда ҳам бормас эдим. Сабаби, бу инсоннинг ҳаёти мени мутлақо қизиқтирмайди».
Райҳон Ғаниева

Таъкидлаш жоизки, фойдаланувчилар ижодкорнинг фикрини қўллаб-қувватлашди ҳамда унинг ақл билан жавоб берганини қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, 2017-йилда хонандалар биргаликда Bor yoki yo‘q қўшиғини куйлашган эди. Бироқ шундан сўнг улар кўп интервьюларда ораларидаги муносабатларнинг дўстона эмаслигига ишора қилиб, сабабини кўрсатишмаган эди.

Янгиликлар