Европа Иттифоқи Россияга қарши 17-санкциялар пакетини тайёрлашга киришди
EUObserver портали Европа дипломатларига асосланиб хабар беришича, Европа Иттифоқи Россияга қарши 17-санкциялар пакетини шакллантириш жараёнини бошлаган.
Портал манбаси янги чекловлар устидаги ишлар жуда дастлабки босқичда эканлигини маълум қилди.
«Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати ва Европа комиссияси бу борада фаолият олиб бормоқда, таклифлар эҳтимол ёз бошларида эълон қилинади,» — дея бошқа манба аниқлик киритди.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг ривожланишига қараб ҳаракат қилмоқчи.
Аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакети устида иш олиб бораётганини маълум қилган эди.