Ўзбекистонда 2 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 2 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида, ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.