Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин чиқди
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ёнғинни тезкорлик билан ўчирдилар

Тошкентнинг Миробод туманидаги омборхонада ёнғин чиқди, деб хабар бермоқда пойтахт ФВБ матбуот хизмати.
Эски Отчопар кўчасидаги омборда ёнғин содир бўлгани тўғрисидаги хабар 5 август куни соат 12:58 да келиб тушди.
Ҳабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 13:17 да ўчирилди.
Тан жароҳат олганлар тўғрисида хабар келиб тушмагани билдирилди.





