Ўзбекистон 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида энг йирик олтин харидорларидан бирига айланди
Ярим йил ичида мамлакат ўз захираларини 40 тоннадан ортиқ олтинга тўлдирди

2026 йилнинг июнь ойида дунё марказий банклари 51 тонна олтин сотиб олди, деб хабар беради ТАСС Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларига таяниб.
Энг фаол харидорлар Полша (+19 тонна) ва Хитой (+15 тонна) бўлди. Бошқа харидорлар орасида Ўзбекистон (+9 тонна), Қозоғистон (+7 тонна) ва Иордания (+3 тонна) қайд этилди. Грузия ва Гана банклари 1 тоннадан ўсиш кўрсатди.
Шу билан бирга, июнь ойида Россия (9 тонна) ва Туркия (2 тонна) соф сотувчиларга айланди.
2026 йилнинг дастлабки олти ойи сарҳисобига кўра, олтин харид қилиш бўйича Полша (82 тонна), Ўзбекистон (41 тонна), Хитой (40 тонна) ва Қозоғистон (27 тонна) етакчиликни сақлаб турибди. Йирик соф харидорлар сафидан Чехия (11 тонна), Сингапур (10 тонна), Чили (8 тонна), Иордания (6 тонна) ва Гана (6 тонна) ҳам ўрин олди.
Йил бошидан буён энг кўп олтин сотган мамлакатлар сифатида Туркия (83 тонна) ва Россия (44 тонна) қайд этилди.





