Наманганда икки ўсмир 21 ёшли йигитга босқинчилик қилди
Наманган вилояти Давлатобод туманида 19 май куни икки эркак 21 ёшли А.Ж.га нисбатан босқинчлик қилгани аниқланди.
Маълум бўлишича, йигит 19 май куни соат 23:00 да Давлатобод туманида жойлашган тунги клуб яқинидаги йўлак орқали уйига кетаётганда икки нафар нотаниш эркак киши уни тўхтатган.
Шундан сўнг улардан бири телефон аппаратидан қўнғироқ қилиб олишни сўрагани сабабли унга ўзига тегишли бўлган нархи 1 миллион 200 минг сўмлик «RedMi-9S» телефонини берган. Кейин эркаклардан бири унинг юзига уриб, телефонни олиб кетган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Давлатобод туманида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли С.А. ва 19 ёшли Х.Ж. содир этгани, улар телефон аппаратини А.Н.га 200 минг сўмга сотгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тргов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.