Наманганда икки ойлик чақалоғини 15 минг долларга сотишга уринган аёл ушланди
Наманган вилоятида икки ойлик чақалоғини сотишга уринган аёл қўлга олинди.
Қайд этилишича, Андижон вилоятида туғилган, Наманган вилоятида вақтинча яшаб келган аёл ўз фарзандини 15 минг долларга сотаётганида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ҳозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-модда (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари якунланган бўлиб, иш судга оширилган.