«Robotics challenge-2022» робототехника мусобақаси ғолиблари тақдирланди
«Robotics challenge-2022» робототехника мусобакаси ҳар йили «InnoWeek.uz» халкаро инновацион ғоялар хафталиги доирасида ёшлар ўртасида робототехникани янада ривожлантириш қувватлаш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.
Ушбу мусабақа жорий йил ҳам «InnoWeek.uz» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида 19-21 октябрь кунлари бўлиб ўтди.
Мусобақанинг очилиш маросими 19 октябрь куни INNO технопаркда бўлиб ўтди. Маросимда Инновациялар Миллий офиси бўлим бошлиғи Ўлмас Зоиров иштирок этди.
Бу йилги мусобакада жами 150 га якин ёшлар иштирок этишди. Жами 5та йўналишда 15та жамоа тақдирланди.
Мусобақа икки хил йўналишда ташкиллаштирилди:
1. RC Classic йўналишида 8 дан 12 ёшгача бўлган болалар пластик конструкторли ўйинчоқлари билан «Сумо», «Футбол» ва «Арқон тортиш» йўналишидаги намунавий беллашувларда қатнашишди.
2. RC Robotics йўналишида 13 дан 16 ёшгача бўлган болалар пластик конструкторли ўйинчоқлари билан «Сумо», «Футбол» йўналишидаги намунавий беллашувларда қатнашишди.
Мусобақа 3 кун давом этди ва бугун, 21 октябрь куни ҳар бир йўналишда ғолиб бўлган иштирокчилар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Реклама ҳуқуқи асосида.