Саида Мирзиёева Эксимбанк ва DFC раҳбарияти билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Мулоқот давомида саноат ва молия соҳасидаги лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти Жон Ёванович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашди.
Мулоқот давомида саноат ва молия соҳасидаги лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қўшма инвестиция платформасини ривожлантириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

Америкалик ҳамкорларимиз ўзаро манфаатли бизнес имкониятларидан ташқари, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини ҳам катта қизиқиш ҳамда ҳайрат билан кашф этаётгани қувонарли ҳолдир, — деди Саида Мирзиёева.
Навбатдаги Тошкент инвестиция форуми — Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлари билан амалдаги лойиҳалар бўйича режаларни ўзаро мувофиқлаштириб олиш учун қулай имконият эканлиги таъкидланди.





