Қашқадарёда мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал юзага келди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал акс этган видеолавҳа юзасидан Чироқчи тумани Халқ таълими бўлими изоҳ берилди.

Фото: nasafnews

Хабарга кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида бўлган жанжал Чироқчи тумани 160-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт майдонида содир бўлган. 7 март куни соат 17:00 лар атрофида 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Х.Э. ва 160-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ж.Ч.нинг ўзаро тортишиб қолганлиги катта жанжалга сабаб бўлган.

Қайд этилишича, вояга етмаган Х.Э. ва Ж.Ч. ўртасида содир бўлган тушунмовчилик натижаси муштлашув билан давом этган. Бу вақтда муштлашаётган икки ўспирин тенгдошлари томонидан телефон камерасида видеога олинган.

Таъкидланишича, икки ўқувчига ҳам жиддий тан жароҳатлар етмаган. Туман халқ таълими бўлими иштирокида икки мактаб ўқувчиси ва уларнинг ота-оналари ҳамда мактаб раҳбарияти ўртасида мазкур кўнгилсиз ҳолат танқидий-тахлилий руҳда ўрганиб чиқилган. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида икки ўқувчи ўзаро ярашувга қўл узатишган.

Шунингдек, мактаб директорлари томонидан икки ўқувчининг таълим-тарбияси ва хулқ-атвори доимий назоратга олинди.

Янгиликлар