Бойсунда юк машинаси 8 ёшли қизчани уриб кетди
7 март куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли қизчани юк машинаси уриб кетди. Бу ҳақида вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Натижада у оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди. Юк машинасини 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган.
Ҳодисадан сўнг, йўл хавфсизлиги масъуллари ҳудуддаги йўл шароитларини ўрганди. Мактаб яқинидаги пиёдалар ўтиш жойини кўтарма шаклда қайта таъмирлаш режалаштирилди.
Шунингдек, маҳаллада ота-оналар билан учрашув ўтказилиб, болаларнинг хавфсизлиги ва йўл қоидаларига риоя қилиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳайдовчининг қўлга олингани ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади.