Мексикада автобуслар автоҳалокати оқибатида 25 киши ҳалок бўлди
Мексиканинг Оахака ва Дуранго штатларида автобуслар иштирокида иккита йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Биринчи ҳодиса Митла — Теуантепек шоссесида юз берди. Автобус Санто-Доминго-Нарро аҳоли пунктига 200 метр қолганда ағдарилиб кетган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида 11 киши вафот этди, яна 12 фуқаро шошилинч равишда касалхонага ётқизилди.
Иккинчи авария Техас штатидаги Мак-Аллен шаҳридан келаётган автобус иштирокида содир бўлди. Ичида 24 йўловчи бўлган автобус ярим тиркамали юк машинаси билан тўқнашиб, ёнғин чиққан. Натижада 14 киши ҳалок бўлди.