Туркияда 16 ёшга тўлмаганлар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

Туркияда 16 ёшга тўлмаган шахслар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ман қилиниши мумкин. Бу ҳақда NTV Haber хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мамлакат ҳукумати болалар томонидан содир этиладиган жиноятлар билан боғлиқ ҳужжатлар устидаги ишни якунлади.

Ушбу ҳужжатларда 16 ёшга тўлмаган шахсларга ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлардан фойдаланишни тақиқловчи модда ҳам мавжуд экани таъкидланди.

Маълумот учун, шу каби тақиқлар Францияда таклиф этилган. Бу чоралар ижтимоий тармоқларда хавфли психологик таъсир, зўравонлик, шунингдек, экстремистик мазмундаги материалларни тарқатишга қарши болаларни ҳимоя қилишга қаратилгани билдирилган.

Жаҳон