Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Наманганга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу вилоят тадбиркорлик ва саноат ҳудуди ҳисобланади. Сўнгги саккиз йилда Наманганга 7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилган, 8 мингга яқин янги корхона ишга тушган. Қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат соҳалари ҳам ривожланиб, аҳоли бандлигини таъминламоқда.
Президент ташрифидан мақсад шундай намунали лойиҳалар билан танишиш ва янги марраларни белгилашдир. Сафар дастуридан қурилиш, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари, ижтимоий муассасалар ўрин олган, — дейилади хабарда.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилгани таъкидланди.
Шу билан бирга, давлат раҳбари «Камбағалликдан фаровонлик сари» III халқаро форумида ҳам иштирок этади.





