Қорақалпоғистон Экология қўмитаси раиси тайинланди
Абдураҳмон Сапаров Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлигига таяниб «Дарё» хабар берди.

Фото:
Хабарга кўра, тайинлов Жўқорғи Кенгеснинг 1 мартдаги 263-сонли қарори билан амалга оширилган.
Қайд этилишича, Абдураҳмон Сапаров бунга қадар Нукус давлат педагогика институти кимё-биология факультети декани лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланган эди.