Сирдарёда 223 млн сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилган

Гулистон шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятда газ ҳисоблагичга ўрнатилган бир марталик тамға узиб ташланган. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятда газ ҳисоблагичга ўрнатилган бир марталик тамға узилиб, 223 миллион 300 минг сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Ўзбекистон