Uzum Market сотувчилар учун қоидаларни янгиламоқда
2025 йил 6 октябрдан бошлаб маркетплейсда габарит гуруҳлари ва логистика билан ишлаш бўйича янги шартлар кучга киради.
Габарит гуруҳлари ва сақлаш бўйича ўзгаришлар:
• кичик габаритли товар (КГТ) — эни, баландлиги ва узунлигининг йиғиндиси 60 см дан ошмаслиги керак;
• ўртача габаритли товар (ЎГТ) — эни, бўйи ва узунлигининг йиғиндиси 60 см дан ортиқ, лекин 170 см дан кам;
• йирик габаритли товар (ЙГТ) — эни, баландлиги ва узунлиги йиғиндиси 170 см дан ортиқ бўлган ёки томонларидан бири 50 см дан ортиқ бўлган товарлар.
Товарларнинг уч томон йиғиндиси бўйича КГТнинг максимал ўлчами 500 мм дан 600 мм гача оширилади. Бунда ҳар бир товар учун янгиланган оферта мантиғига мувофиқ берилган габарит гуруҳининг тўғрилиги текширилади, шахсий кабинетда эса сотувчилар қадоқни ҳисобга олган ҳолда долзарб ўлчамларни ва автоматик равишда аниқланган гуруҳни кўришлари мумкин бўлади. Сақлаш учун чегирмали тоифалар рўйхати ҳам янгиланди.
Бундан ташқари, компания Fashion ва FMCG&Hobby’нинг бир қатор тоифалари учун тижорат комиссияларига чегирмаларни ишга туширмоқда. Улар 2025 йил 31 декабргача амал қилади ва юқори мавсумда сотувчилар учун қўшимча ёрдам бўлади.
Шунингдек, барча майда товарлар учун ягона логистика йиғими — 5 000 сўм жорий этилади. Илгари унинг ҳажми товарнинг қийматига боғлиқ эди. Ушбу ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотни ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.
Uzum Market таъкидлашича, ушбу чора-тадбирлар ҳисоб-китобларни соддалаштириш, сотувчиларни қўллаб-қувватлаш ва платформани мавсумнинг энг юқори юкламаларига тайёрлашга ёрдам беради.