«TalabaExpo–2025» Навоийда — кўргазма қандай ўтди
18-сентябр куни Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги боғда «TalabaExpo–2025» доирасида йирик касб ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-61-сонли Қарори доирасида, Ўзбекистон Миллий банки, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилди.
Ярмарка доирасида қуйидагилар тақдим этилди:
• 120 дан ортиқ йирик компаниялар;
• 1300 га яқин бўш иш ўринлари, шу жумладан амалиёт ва стажировкалар.
Тадбир якунлари:
• 6 461 киши ярмаркада иштирок этди;
• 2 132 нафар иштирокчи иш берувчилар билан суҳбатдан ўтди;
• 765 нафар талаба ўзининг келажак иш жойини танлади;
• 37 нафар иштирокчи ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этди.
НБУ кўмагида: «Келажакка қадам» дастури доирасида, НБУ битирувчиларнинг бизнес ғояларини амалий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган учта янги кредит маҳсулотини тақдим этди:
• «Келажакка биринчи қадам»;
• «Келажак йўлида старт»;
• «Ёруғ келажак сари».
Ярмарканинг асосий мақсади — битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларнинг касбий йўлини белгилаш ҳамда бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.