Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн тарзда тиклаш мумкин

Ўзбекистонда эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн тарзда тиклаш имконияти мавжуд. Ушбу хизмат Ягона давлат хизматлари порталида ишга туширилди.

Фуқаролар my.gov.uz портали орқали «ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш» хизматига кириб «йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш» бўлимини танлаб, аризани йўллаши лозим.

Хизмат нархи 370 800 сўмни ташкил этади ва 1 иш куни муддатда тайёр бўлади.

Қуйидаги ҳолатларда ариза рад этилади:

• ҳайдовчилик гувоҳномангиз ҳақидаги маълумотлар тизимда тасдиқланмаса;

• агар фуқаро транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлсангиз;

• маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131  ва 136-моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилган бўлса ҳам ариза рад этилади.

 

Ўзбекистон