Трамп 12 та давлат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
Трамп 12 та давлат фуқаролари учун тўлиқ, яна 7 давлат учун қисман АҚШга кириш тақиқини жорий этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Тўлиқ тақиқ қуйидаги давлатларга тааллуқли: Афғонистон, Мянма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман. Лекин қонуний доимий резидентлар ва амалдаги визалар эгалари учун истиснолар мавжуд.
Қисман тақиқ Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла фуқароларига нисбатан жорий этилган. Уларнинг АҚШга меҳмон ёки талабалик визаси олиш имкони чекланади, бироқ иш визалари ва оила аъзолари билан учрашиш мақсадида берилувчи визалар амалда қолади.
Қайд қилинишича, тақиқ 2025 йил 9 июнь кунидан кучга киради. Ушбу санагача берилган визалар бекор қилинмайди.
Трамп бундай тақиқни илк бор ўзининг президентлик даврида ҳам жорий этган эди. Янгиланган рўйхат АҚШ Давлат департаментининг сўнгги таҳлилига асосланган.
Трампнинг айтишича, рўйхат қайта кўриб чиқилиши ва унга янги мамлакатлар қўшилиши мумкин.