Фарғонада 34 ёшли аёл ўлдирилгани айтилмоқда
Фарғона вилояти Бувайда туманида 34 ёшли аёл вахшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур холат юзасидан Бувайда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, аёлнинг ўлим сабабларини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Терговга қадар текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.





