Метрода 5 вагонли поездлар сони 12 тага етказилади
Тошкент метрополитенида «Ўзбекистон» йўналишига 5 вагонли 4 та поезд қўйилган. Эндиликда уларнинг сони 12 тага етказилиши режа қилинмоқда.

«Йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, бу ҳаракат таркиблари керакли йўналишларга тақсимланади», – дейди метрополитен матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаев.
«Тошкент метрополитени»нинг Kun.uz’га маълум қилишича, вагонлар сонини ошириш мақсадида 8 та метро поезди учун «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖга буюртма берилган, ҳужжатлар расмийлаштирилган.





