Тошкент вилоятида ноқонуний ерни 550минг долларга сотаётган фуқаролар қўлга олинди
Тошкент вилоятида икки фуқаро Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимининг қарорига асосан «У.Б.» фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижара асосида ажратилган жами 11,4 гектар экин ер майдонини 550 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Улар юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, жиноят Бош прокуратура ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир вақтида фош этилган. Тезкор тадбир фуқаро Д.А.нинг Тошкент вилояти ИИВ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлимига қилган мурожаатига асосан амалга оширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. ва К.Бларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





