Термиздан инсонпарварлик юки ортилган 9 та машина Афғонистонга жўнаб кетди

Инсонпарварлик юки ортилган юк машиналари Термиздан Ҳайратонга йўл олди.

Маълум қилинишича, 22 декабрь куни Ўзбекистоннинг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юки ортилган тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрига жўнатилган.

Шу муносабат билан Балх вилояти Ҳайратон шаҳридаги «Астрас» компанияси ҳудудида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар