«Ўзбекнефтгаз» «заправ»ларида АИ-92 бензини нархи тушди

UNG Petro бензин қуйиш шохобчаси АИ-92 учун баҳорги чегирма эълон қилди.

Қайд этилишича, баҳорги чегирма доирасида UNG Petro’да АИ-92 бензини 7 500 сўмдан сотилади. Чегирма фақат чекланган муддатда амал қилиши таъкидланган. Аммо қачонгача давом этишига аниқлик киритилмаган.

UNG Petro «Ўзбекнефтгаз»га қарашли бензин қуйиш шохобчалари тармоғи бўлиб, унда АИ-92 бензини учун аввалги нарх 9 200 сўм атрофида эди.

Янгиликлар