Қашқадарёда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан вафот этди
Қашқадарё вилоятнинг Қарши туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Қайд этилишича, 10 декабрь куни соат 20:20 да Қарши тумани «Дашт» маҳалласида яшовчи фуқаро 77 ёшли Р.П., 31 ёшли келини Н.Б., 2-синф набираси Л.О. яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.





