Самарқандда келин қайнонасининг бошига ғишт билан уриб ўлдирди

Самарқанд вилоятида оилавий жанжал вақтида келин қайнонасининг бошига ғишт билан уриб, уни ўлдириб қўйди.

Маълумотларга кўра, 19 октябрь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани ИИБ навбатчилик қисмига тумандаги «Чағизмон» маҳалласида яшовчи Ф.Ш. исмли аёл мурожаат қилиб, онасининг уйига борганида унинг тан жароҳатлари етказилган мурдасига дуч келганини билдирган.

Воқеа жойига вилоят прокуратураси, Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти, Ургут тумани прокурори ва ИИБ масъуллари ҳамда тезкор гуруҳ етиб келган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида 45 ёшли маҳрума М.Р. ва унинг 26 ёшли келини М.Қ. ўртасида келишмовчилик юз бергани, оқибатда келин ғишт бўлаги билан қайнонасининг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Шундан сўнг гумонланувчи отасининг уйига кетиб қолган.

Янгиликлар