28 яшар аёлнинг ўлиги ҳаммомдан топилди
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 28 яшар аёл жиноят излари билан ўзи яшаётган хонадоннинг ҳаммомидан ўлик ҳолда топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Текшириш давомида аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича 17 декабрь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





