Тошкентда орқага юраётган Captiva икки ёшли болани босиб кетди

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ҳовлилардан бирида 55 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Captiva орқага ҳаракатланаётиб, 2 ёшли болани босиб кетди.

Ҳодиса 14 февраль куни соат 16:00 атрофида «Белтепа» маҳалласида содир бўлган. Бола олган тан жароҳатлари туфайли оламдан ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар