Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқариш тўхтатилди

Ўзбекистонда 20 га яқин боланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарувчи Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компанияси ушбу дориларни ишлаб чиқаришни тўхтатди.

Компания қонуний вакилининг айтишича, ҳиндистонлик фармацевтика ва косметика ишлаб чиқарувчиси ўлимдан афсусда ва компания «Док-1 Макс» сиропи ишлаб чиқаришни тўхтатган.

«Дори-дармонларни тартибга солувчи орган компаниянинг Уттар-Прадеш штатидаги Ноида заводини кўздан кечирди ва ўзбекистонлик ҳамкасби билан мунтазам алоқада бўлиб турибди», дейилади Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.

Янгиликлар