ЖССТ сайти суитсид ҳолатларини ташвиқот қилганлиги учун Қозоғистонда блокланди. Нима юз берди?
3 ой олдин Талғар шаҳри Қозоғистон суди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтини блоклаш ҳақида қарор чиқарди.

«Ушбу интернет манбаларида фойдаланувчиларга суитсиднинг батафсил усуллари, йўллари ва тавсиялари таклиф қилинмоқда. Барча фуқаролар, шу жумладан вояга етмаган болалар ва ёшлар интернетдан фойдаланиши ҳисобга олинса, ушбу ахборот жамоатчиликда салбий ижтимоий вазият юзага келиш хавфини туғдиради» – дейилади суд ҳужжатида.
Ўз жонига қасд қилиш усуллари тасвирланган саҳифа бир оз вақт ўтгач, ЖССТ сайтидан олиб ташланганлиги қизиқ, албатта.
ЖССТ ўз сайтида чоп қиладиган ва Миллий Соғлиқни сақлаш вазирликларига ижро учун тавсия қиладиган барча йўл-йўриқлар ва кўрсатмалар тўғримикин? Ташкилот расмий интернет манбасида суитсид усуллари, йўллари ва тавсияларини эълон қилиб, кейин саҳифани ўчириб ташлагани юзасидан саволлар туғилиши табиий.





