Қашқадарёда кредит маблағларини ўзлаштирган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди

Қашқадарё вилояти прокуратураси Деҳқонобод тумани ҳокими ёрдамчиларидан бири кредит маблағларини ўзлаштирганини маълум қилди.

Қайд этилишича, тумандаги «Бешқўтон» МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган А.Т. бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктиргани аниқланган. У давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирганлик ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Дастлабки тергов давомида А.Т.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади» — дейилади хабарда.

Янгиликлар