Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосарлар тайинланди

Бокиев Фарход Эсанович ва Раджабов Сардор Бахтиёровичлар Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари лавозимига тайинланди.

Сардор Раджабов тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Вазирликдаги фаолиятини бошлашдан аввал эса собиқ Давлат тест маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фарход Боқиев эса тайинловга қадар Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Янгиликлар