Бухорода қарздорнинг укаси МИБ ходимларига пичоқ билан ташланди
Бухоро вилоятида эркак қарздор акасини қидириб келган Мажбурий ижро бюроси ходимларига пичоқ билан ташланди.

Қайд этилишича, икки маротаба оила қуриб ажрашган эркак 2 нафар фарзандига алимент тўламай келган. У бюро органларидан доимий равишда қочиб юргани боис эркакка нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қидирувдаги фуқаронинг уйига броган МИБ ходимларига шу куни қарздорнинг укаси ошхона пичоғи билан ташланган ва тан жароҳати етказишга уринган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.





