Энди ота-оналар фарзандини мактабдан мактабга онлайн тарзда кўчира олади
Эндиликда Ўзбекистонда ота-оналар фарзандини бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш масаласини онлайн ҳал қила олади.

Келтирилишича, мазкур порталда жорий этилган янги хизмат орқали энди ота-оналар ўз фарзандларини республиканинг исталган ҳудудидаги мактабдан Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги мактабларга ўтказиши мумкин.
Онлайн аризани ушбу ҳавола орқали юбориш мумкин.
Мазкур хизмат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилган.
Ушбу хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.





