Туркиядаги вайроналар остидан ўзбекистонлик фуқаро тирик топилди

Туркиядаги зилзила содир бўлган ҳудудларда яна бир ўзбекистонлик вайроналар остидан қутқарилди.

Қайд этилишича, Қаҳрамонмараш вилоятида бедарак йўқолган ўзбекистонлик Рашид Анвар ўғли Бойбеков топилган.

«Қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ватандошимиз ҳозирда «Şütçü İmam Üniversitesi Tıp Fakültesi» шифохонасига жойлаштирилган ва илк ёрдам кўрсатилмоқда», дейилади Бош консуллик баёнотида.

Янгиликлар